«Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази» ДК
«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ягона ишонч телефони
(0-371) 150-23-00

website templates free download

БОШ САҲИФА     МАРКАЗ ХАҚИДА     ҲУЖЖАТЛАР     АХБОРОТ ХИЗМАТИ     ФАОЛИЯТ      БОҒЛАНИШ

Янгиликлар

Аҳолига қулайлик яратувчи қарорлар амалга тадбиқ этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сонли “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорини юридик ва жисмоний шахсларга кенг тарғиб этиш ва аҳоли ўртасида қийинчилик, тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасида ушбу қарор ижроси юзасидан семинар тренинг ташкил қилинди. 09.27.2019 й


Семинар тренингда барча мутасадди ташкилотлар: Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги МИБ Чирчиқ шаҳар бўлими мутахассис ходимлари, Давлат хизматлари агентлиги Чирчиқ шаҳар бошқармаси “Чирчиқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ, Чирчиқ шаҳар бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали , Чирчиқ шаҳар “Сувоқова” ДУК мутахассислари хамда, ва таъмирчи корхоналар иштирок этишди. Йиғилишда қарорда келтирилган масалалар яъни давлат хизматлари кўрсатишда юридик ёки жисмоний шахсларнинг бевосита иштирок этишини талаб қиладиган тартиботлар сонини ҳамда уларнинг кўрсатиш муддатини тубдан қисқартириш, юридик ва жисмоний шахслардан бошқа ташкилотлардан олинадиган хужжатлар ва маълумотлар талаб қилинишини бекор қилиш каби масалалар ва қарорнинг мазмун мохияти тушунтириб берилди ва тегишли ташкилотлар томонидан мухокама килинди. 27.09.2019 й

Янгиликлар тарихи

© Copyright 2019  Barcha huqualar «Chirchiq sinov va sertifikatlashtirish markazi» DK tomonidan himoyalangan